Профнастил ва черепица ишлаб чиқариш ускунаси

7400 - 14 000 $

Кунимизда бутун дунёда ташқи таъсирларга чидамлилик, қулай қўлланиш ва енгиллик каби афзалликлари сабабли қия ёпиладиган томларда энг маъқул том ёпиш материалларидан бири металл черепица ва профнастиллардир. Ҳозирги кунда бу маҳсулотлар нафақат катта иншоотларда балки спорт мажмуаларида, йирик концерт ва кўргазма заллари каби лойиҳаларда ҳам кенг қўлланилмоқда.

Металл черепицалар кенг очиқ майдонларда, қия шаклда ёпиш керак бўлган ерларда қўлланиш қулайлиги билан ажралиб туради. Ташқи таъсирларга нисбатан чидамли бўлган бу маҳсулотлар сув ва буғ ўтказмайди. Бирламчи вазифаларини бажаргандан сўнг улардан бошқа мақсадларда ҳам бемалол фойдаланиш мумкин. Бундан ташқари, енгил бўлганлиги сабабли иншоотлардаги юк ташиш тизимларига жуда катта қулайликлар туғдиради. Бу томондан олиб қарасангиз маблағ тасарруф қилинади.  

  


Профнастил ва черепицаларни монтаж қилиш жуда осон. Уларнинг бу афзалликлари туфайли вақт ва ишчи харажатларидан тасарруф қилиш мумкин бўлади.  Ҳар бир черепица бўлагининг бир-бирига уланишдаги мустаҳкамлиги сабабли уларнинг орасига қуш, ҳашаротларнинг кириши деярли имконсиздир. Профнастил ва черепицалар жуда эстетик кўриниш ва шаклга эга бўлади. Томларнинг кўриниши исталган ранг ва дизайнда бўлишига имкон беради.  

 

Профнастил ёки Черепица ишлаб чиқариш ускунаси (бир қаватли)


  

Техник Параметрлар


Ҳозирга келиб мамлакатимизда ҳам йирик бунёдкорлик ишлари тобора жадаллашмоқда. Бир-биридан кўркам, кўпқаватли бинолар қад кўтармоқда. Оддий қишлоқ уйларида ҳам уй дизайнлари, айниқса томларининг кўринишига  қаттиқ аҳамият қаратилмоқда. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, профнастил ва металл черепица ишлаб чиқариш бизнеси сердаромад соҳага айланиб улгурган. Маркетинг мутахассисларининг фикрига кўра бу соҳанинг келажаги жуда порлоқ. 
Ҳар томонлама мукаммал том учун ана шундай профнастил ва черепицаларга эҳтиёж бўлади.

Профнастил ва Черепица ишлаб чиқариш ускунаси (икки қаватли)


Техник Параметрлар 

Профнастил ва черепица ишлаб чиқариш жараёнида алоҳида таълим олган ишчиларга эҳтиёж бўлмайди. Ускуналарнинг  соддалиги ва осон қўлланиш хусусиятлари туфайли ҳар қандай киши жуда тез ўзлаштира олади.
Маҳсулот сифати билан бир қаторда том ёпиш жараёнида юз берадиган бошқа муаммоларга ҳам барҳам бериш керак бўлади. 
  

EXIM CHINA компанияси тақдим қилаётган профнастил ва черепица ишлаб чиқариш линияси бу борада сизга ёрдам беради. Ҳар томонлама қулай ва сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш
гарови бўлган бу ускуналар линияси бизнесингиз учун локомотив бўлиши аниқ. 

Обратный звонок
Написать на e-mail