Бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Ўзбекистонлик ишбилармонлар ҳам жаҳон тажрибасидан андоза олган ҳолда ўз бизнесларини кенгайтиришмоқда. Хитой компаниялари ўзбекистонлик ишбилармонларнинг энг йирик бизнес ҳамкорларидан бирига айланган бўлиб, Хитойда ишлаб чиқариш ўзининг юқори сифати ва арзон нархлари тадбиркорларни ўзига жалб қилмоқда. Хитойда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга, асбоб-ускуналарга бутун дунёда жумладан Ўзбекистонда ҳам талаб жуда катта. Aммо, тадбиркорлар ёки савдогарларга ҳар доим ҳам Хитой завод, фабрикалари ва савдо марказлари билан тўғридан тўғри алоқага чиқиш имконияти бўлмайди.
Aйнан шу ўринда Exim China компанияси сизга ўз ёрдамини аямайди. Юртимизда Хитойдан ускуналар, хом-ашё ва махсус техника етказиб бериш бўйича етакчи компанияларидан бири бўлган Exim China компанияси тадбиркорларга барча турдаги ускуналар, техникалар, хом-ашё ва тайёр маҳсулотларни Хитойдан етиб келгунча бўлган барча жараёнларни осон кечишига ёрдам беради.
Нима учун айнан Exim China ?
ü Синалган ва катта тажрибага эга бўлган Хитой корхоналари билан ҳамкорлик;
üХалқаро стандартларга мос сифат, қулай нархлар ва исталган усулда тўлов имкониятлари;
üХорижлик мутахассислар кўмаги ва узоқ муддатли кафолат;
üЎзбекистоннинг исталган нуқтасига йетказиб бериш ва малакали сервис хизмати;
üХитой, Япония, Туркия, Россия, БАА давлатларида тажриба орттирган мутахассислардан ташкил топган жамоа;
üХитойда расман рўйхатдан ўтган компания офиси ва омборларнинг мавжудлиги;
Энди Exim China компаниясининг фаолият тармоқлари ҳақида сўз юрицак. Компаниянинг фаолият тармоғи жуда кенг бўлиб, қуйида улардан баъзилари билан танишишингиз мумкин.
◾ Ёғоч, металл, қоғоз ва шишани қайта ишлаб чиқариш линияларни етказиб бериш;
◾ Қишлоқ хўжалиги ва боғдорчилик йўналиши бўйича ускуна ва махсус техникалар (иссиқхона ускуналари , қишлоқ хўжалиги машиналари ва бошқалар);
◾ Тўқимачилик саноати ускуналари ( сочиқ, пайпоқ, турли хилдаги кийимларни ишлаб чиқариш ускуналари ва линиялари);
◾ Қурилиш соҳасида ишлатиладиган махсус техникалар;
◾ Озиқ – овқат ишлаб чиқариш ва қадоқлаш ускуналари ва линиялари;
◾ Хизмат кўрсатиш соҳаси бўйича йетказиб бериш;
Компания мижозларга ҳозир ва келгусида зарур бўлиши мумкин бўлган барча еҳтиёжларини ва талабларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон ва Хитой ўртасида бизнес соҳасида бир қатор хизматларни кўрсатишга ихтисослашган.
Компаниянинг бош офиси Наманганда жойлашган бўлиб, Тошкент шаҳри ва Хоразм вилоятида расмий офислари мавжуд. Шунингдек, Хитойнинг икки провинсиясида ҳам расмий офислар ўз фаолиятини юритмоқда.
Exim China билан ҳамкорлик компаниянгиз самарадорлигининг ошишига, барқарорликка ва ҳар томонлама юқори кўрсаткичларга эришиш демакдир.
Aсосий мақсадимиз Хитойнинг етакчи корхоналари билан ҳамкорликда муваффақиятнинг янги марраларини забт етиш ва бу орқали мижозларимизнинг ҳам бизнесларини ривожланишига ҳисса қўшишдан иборат.
Exim China жамоасининг барча аъзолари мижозларимиз бизнесларининг муваффақияти учун хитойлик ишлаб чиқарувчилар ва корхоналар билан ишлашда зарур бо`ладиган ҳар қандай фидокорлик қилишга,чин юракдан ишлашга қатъий қарор қилганмиз.