Пластик саватча ишлаб чиқариш ускунаси

   EXIM CHINA  компанияси - Хитойда бой амалий тажрибага эга бўлган турли соҳадаги мутахассисларни бирлаштирди. Бизнинг компания профессионал менежерлар, юристлар, таржимонлар, бухгалтерлар, таҳлилчилар, ташқи савдо ва маркетинг соҳасидаги мутахассислардан ташкил топган. Компания мижозларнинг барча талабларини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги бизнес соҳасида комплекс хизматларни кўрсатишга ихтисослашган. Биз турли хил товарлар ва ускуналарнинг ўзига хос хусусиятларини мукаммал биладиган тажрибали менежерлар гуруҳини бирлаштирдик. 

  Ҳар йили юртимизда 3 миллион тоннадан ортиқ мева ва сабзавотлар етиштирилади, шундан 1 миллион тоннадан ортиқ қисми экспорт қилинади. Жахон бозорида маҳсулотларимизга бўлган талаб кун сайин ортиб бормоқда. Хўш бундан қандай фойдалансак бўлади? Aлбатта жавоб оддий, ушбу мева сабзавотларни жаҳон бозорига сотишда ёки ички бозорда сотишда пластик саватчалар ёки яшиклар керак бўлади. 

Пластик ишлаб чиқариш саноати нисбатан анча ёш саноат ҳисоблансада илм-фан тараққий этган сари ушбу саноат ҳам жадал ривожланиб бормоқда. Яқин йилларда ўтказилган кашфиёт ва технологик жараёнлар орқали турли ҳилдаги пластик маҳсулотлатларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Ҳусусан, турли шакл ва ҳажмдаги пластик яшик ишлаб чиқариш ускуналари ҳам бунга яққол мисол бўла олади. Пластик саватча ишлаб чиқариш бизнесини ривожланиб кетишидаги яна бир омил эса шубҳасиз деҳқончилик ва боғдорчилик ривожланишидир. Қўшимчасига мева ва сабзавот сотувчиларини юқори хизмат сифатига эътибори ҳам яна бир омилидир.

Нега айнан пластик саватчалар?
Пластик саватчалар турли маҳсулотларни ташишда сақлашда ва бошқа мақсадларда фойдаланилади. Бундай саватчаларнинг қулайлиги, чидамлиги ва арзонлиги билан фарқ қилади. Aйниқса мева ва сабзавотларнинг савдосида саватчаларнинг ўрни беқиёс.

  

Қуйидаги биз таклиф бераётган термопласт ускунаси 4000(KN) босим кучига эга. Бошқа термопластлардан фарқли ўлароқ 200граммдан 1850 граммгача бўлган саватчаларни ишлаб чиқара олади. Ишлаб чиқариш ҳажми эса соатига 60-90та саватча.


Техник параметрлар
 

*Ушбу техник параметрлар бизнинг талабимиздан келиб чиқиб белгиланган. Албатта, агар сизниниг талабларигиз бўлса техник параметр ва нархлар ўзгариши мумкин.

Ускуна ўлчамлари 7.3х2.0х2.2 метр бўлиб оғирлиги эса 13.8 тоннани ташкил қилади. Ускунанинг умумий двигател қуввати 75 кВт. Ишлаб чиқарувчидан кафолат эса 12ой.


 

Мижозимиз томонидан буюртма қилинган Термопласт яшик ишлаб чиқариш ускунасини юклаш ва Ўзбекистонга жўнатиш жараёни


 

Ушбу бизнес учун хомашё сифатида исталган турдаги полимер маҳсулотларни пластик саватчалар учун ишлатиш мумкин. Хомашё сифатида эса полимер маҳсулотларни қайта ишлашни тавсия берган бўлардик. Бир йўла ҳам харажатларни тежайсиз ҳам атроф муҳитни муҳофаза қилган бўласиз.

 
 

 
          Керакли ишчи майдони 75м2, Керакли омбор майдони 150-200м2


 
 

 

Сиз ушбу ускунани харид қилиш орқали келажакда бизнесингизни кенгайтиришингиз мумкин, сабаби ушбу ускуналар нафақат пластик саватчаларни балки исталаган турдаги пластмас буюмларни ишлаб чиқара олади, бунинг учун шунчаки термопласт қолипларини ўзгартирсангиз кифоя қилади. Қолипларни сизнинг талабингизга қараб етказиб берамиз

Обратный звонок
Написать на e-mail