Бизнес бошлашдаги хатолар

? Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, нега жуда кўп тадбиркорлар муваффақиятга эриша олмайдилар? Эрта-ю кеч ўз бизнесларини йўлга қўйишни ўйлаб, қанча кўп пул сарфласалар ҳам, қайсидир бир вазифани бажармаганликлари учун муваффақиятсизликка учрайдилар.

❗️ Машҳур “Aбдуллажон” филмидаги учар кетмонларни эслайсизми? Бизнесда сизнинг кетмонингиз юқори учмаяптими? Демак, сиз ўз хатоларингиз ҳақида жуда кам маълумотга эгасиз. Энди буёғига уларни такрорламаслик сиз учун жуда муҳимдир. Қуйида сиз йўл қўяётган хатоларга назар солиб ўтамиз



1️⃣ Бизнес режа тузмаслик;
Шунақаси ҳам бўлади дейсизми? Ҳа, албатта. Aфсуски, жуда кўп тадбиркорлар ҳеч қандай бизнес режасиз иш бошлайдилар. Шунинг учун улар ўзларини қандай қийинчиликлар кутиб турганини ёки қандай мақсад сари кетаётганларини билмайдилар.

2️⃣ Сизнинг имкониятингиз сизга ҳақиқий фойда келтирадиган илмдан узоқ бўлиши мумкин;
Келинг, ушбу хатога бошқачароқ нуқтайи назардан ёндошамиз: Сиз овқат пиширишни ёқтиришингиз мумкин, аммо бу сизнинг моҳир ошпазлигингизга далолат қилмайди. 

3️⃣ Бозорни обдон ўрганмаслик;
Aгар бозор ва маҳсулот айирбошлаш мукаммал ўрганилмаса, мижозларга сизнинг маҳсулотингиз қай даражада зарурлигини аниқ била олмайсиз.

4️⃣ Рақобатчиларни менсимаслик;
Мисол учун, 2-қаватда 10 минг сўмдан олма сотяпсиз, 1-қаватда эса бошқа бир тадбиркор уни 8 минг сўмдан сотаётган бўлса, бу ҳолат хавотирланишигизга арзийди.

5️⃣ Бюджетингизни тўғри режалаштиринг;
90% дан ортиқ бизнес режалар биринчи йилидаёқ кутилган натижани бермаслиги мумкин. Яъни, фойдангиз бизнесга сарфлаган пулингизни қоплай олмайди. Балки, аввал ишонч ҳосил қилиш керак экан, деган фикримизга қўшиларсиз.

6️⃣ “Маркетинг”га бефарқ бўлиш;
"Таваккалнинг боши кал," деган ибора бор. Маҳсулотингизни нега сотиб олишлари керак?  Кимларга сотмоқчисиз? “Эффектив маркетинг”сиз буларни била олмайсиз. Яъни, бизнес бошлашдан олдин маркетинг стратегияси сизга керак бўлади.

7️⃣ "Ҳаммасини ўзим уддалай оламан" деб ўйлаш;
Бир ўзингиз ҳам ҳисобчи, сотувчи, ҳайдовчи, котиб бўлиб ҳамма нарсага эришмоқчимисиз? Унда адашасиз. Ходим ёллашни ва жамоани шакллантиришни ўрганинг. Ҳисобчи солиқлар ва иқтисодиёт ҳақида сиздан кўп билимга эга эканлигини унутманг.
Обратный звонок
Написать на e-mail