Хитойдан ускуналар, хомашйо ва махсус техника қидириш

 ХИТОЙ БОЗОРИ – ТAКЛИФЛAРНИНГ УММОНИ

 

Сир эмаски, Ўзбекистондаги кичик ва ўрта бизнеснинг каттагина қисми кўп жиҳатдан нарх ва сифат мутаносиблигидан келиб чиққан ҳолда, Хитой ускуналарини жалб этган ҳолда ташкил этaди. Хитой бозори — таклифларнинг улкан уммонидир. Бу ерда ҳамма нарса — ускуналар, хомашё, технологиялар, қурилиш техникаси ва бошқаларни исталган жойдан топиш мумкин. 

 

ЎЗБЕКИСТОНЛИК ТАДБИРКОРЛАР ҚАНДАЙ ЙЎЛ ТУТИШЛАРИ ЛОЗИМ?

 

Ўз фаолиятини энди  йўлга қўяётган ва зарур ускунани сотиб олиш масаласида бош қотираётган тадбиркорда бир қатор саволлар пайдо бўлиши табиий. Қандай қилиб нохолис ишлаб чиқарувчининг «қурбони»га айланмаслик, нарх ва сифат мутаносиблигининг чегарасини аниқлаш, завод билан тўғридан-тўғри ишлаган маъқулми ёки етказиб берувчи компания орқали «тайёр ҳолда тақдим этиш» шартлари асосида ишлаган яхшироқми деган саволлар келиб чиқади.

Хитой бозори — таклифларнинг улкан уммонидир. Бу ерда ҳамма нарса — ускуналар, хомашё, технологиялар, қурилиш техникаси ва бошқаларни топиш мумкин. Тадбиркорлар бу уммонда қандай қилиб адашмасдан ўз бизнесларини йўлга қўйишлари мумкин? 

 Хитойдан ускуна етказиб берувчини танлашда биринчи галда нимага эътибор қаратиш керак?
 Текширувни оддий қадамлардан бошлаш мумкин. Биринчи галда, ишлаб чиқарувчининг интернет сайтига кириш керак. Агар сайт бўлмаса — бу хавотир учун асосли сабабдир. Масъулиятли ишлаб чиқарувчи ҳар доим очиқликка интилади. Сайтда барча маҳсулотлар тури кўрсатилган бўлиши керак. Айниқса, заводнинг аниқ манзили кўрсатилганини текшириш керак. Ҳар қандай тадбиркор учун нарх деярли ҳар доим ҳал қилувчи омил бўлиб қолаверади. Паст нарх ортидан қувиш қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?
 Нарх масаласига жуда катта эътибор билан ёндашиш зарур. Паст нарх ёки музокаралар давомида нархнинг сезиларли пасайтирилиши харидорни эҳтиёткорликка чорлаши керак. Эҳтимол, ишлаб чиқарувчи Сизнинг буюртмангиз бўйича нархни ниманинг эвазига туширишини билар. Масалан, буюртмангиз бўйича қимматбаҳо сифатли эҳтиёт қисмлар нисбатан арзон ва сифатсизроқларига алмаштирилиши мукин. Хитой бозорида ишлаш жараёнида нарх ва сифат мувозанатини топиш ўзига хос қийин вазифа.

Афсуски, хитойлик ишлаб чиқарувчининг, харидорнинг истакларига мос равишда жуда тез ўзгара олиши қалтис оқибатларга олиб келиши мумкин. Ғарбдаги ишлаб чиқарувчи катта эҳтимол билан айтган нархида тураверади, тажрибасиз хитойлик ишлаб чиқарувчи эса баъзан харидорнинг босими остида паст нархга ҳам рози бўлиб қўяди. Оқибатда бу сифатнинг тушишига ёки ускунанинг тезда ишдан чиқишига сабаб бўлади.

Одатда Хитой бозорида узоқ вақт ишлаш ва бу бозорнинг ўзига хосликларини билишгина нарх ва сифат оралиғидаги чегарани топишга ёрдам беради.

Кўриниб турибдики, Хитойдан ускуналар, хом-ашё ва махсус техникаларнинг олиб келинишида жиддий талаблар ва эҳтиёткорлик зарур бўлади. 

EXIM-CHINA компанияси айнан шу нуқтада сизга ўзининг сифатли ва ишончли хизматларини таклиф қилади.

Ускуналар, хомашё ва махсус техника етказиб бериш бўйича Ўзбекистоннинг етакчи компанияларидан бўлган EXIM-CHINA компанияси бу борада тадбиркорларига ҳар томонлама кўмак беришга тайёр.

 EXIM-CHINA компанияси тадбиркорларга лойиҳанинг ғоясидан тортиб амалга оширилишигача бўлган барча босқичларда тўлақонли ёрдам кўрсатади. Бу кўмак бирламчи консалтинг ишлари, технологик ускуна, хомашё ва материаллар ҳақида маълумот излаш хизматларидир, Ўзбекистонга маҳсулотларни етказиб беришни ташкил этиш, логистика, суғурта, лизинг, ишлаб чиқарувчининг ускуналарга берадиган кафолатини таъминлаш кабиларни ўз ичига олади. 

Фақат биз учун сизнинг талабингиз ва истагингизга мос ускуна, хом-ашё ва махсус техниканинг қандай бўлиши кераклигини ажратиб олиш муҳим. Шу сабабли сиз бизга веб-сайтимиз ёки телефон орқали ўзингизни қизиқтирган масалада мурожаат қилишингиз керак бўлади. Агар сиз харид қилмоқчи бўлган нарсангиз тўғрисида батафсилроқ маълумот берсангиз, Хитойда сиз қидираётган ёки сизнинг талабингизга мос ускуналарни топиш имкониятини сезиларли даражада орттиради.

Агар сиз биз билан ҳамкорлик қилишга қарор қилсангиз, биз сиз билан бир марталик ёки узоқ муддатли битим тузишга тайёрмиз.Бизнинг ваколатларимиз, мажбуриятларимизб ҳамкорлик юзасидан кафолатларимиз- буларнинг барчаси шартномада аниқ кўрсатилган бўлади. 

Биз сиз учун энг маъқул танловни амалга оширишимизга ишонамиз! 

Обратный звонок
Написать на e-mail