Кетчуп ишлаб чиқариш линияси

40 000 - 200 000 $

Музлатгични очганимизда биринчи кўзимиз тушадиган маҳсулот бу – Кетчупдир. Кетчуп маҳсулотини биз ҳар қандай таом билан бирга истеъмол қилишимиз мумкин. Хоҳ “Fast food” ёки “ Ўзбек таомлари ” бўлсин. Замонавий таомларнинг деярли барчаси кетчуп қўшиб тайёрланади ёки кетчуп қўшиб истеъмол қилинади. Aйниқса, “Fast food” шаҳобчалари бу универсал қўшимчадан фойдаланишни жуда хуш кўришади, сўнгги вақтда мижозлар энг кўп ишлатадиган ибора ҳам : “кетчуп ҳам қўшиб беринг” дир. Шундай екан бу маҳсулотнинг хўрандалар орасида бунчалик машҳур эканлигини ҳеч ким инкор қилмайди. “Exim China” компанияси сиз азиз тадбиркорларнинг бизнесини гуллаб яшнаши тарафдори ва шу сабабли ҳам Сизларга ушбу талабгир маҳсулот, яъни КЕТЧУП ИШЛAБ ЧИҚAРИШ ЛИНИЯСИ ни тақдим этади.

 

Ушбу Кетчуп ишлаб чиқариш линияси 10 та ускуналардан ташкил топган

 

Конвейер

 

Ушбу кўтарувчи ускуна (Конвейер) сабзавот ва меваларни керакли ускунага етқазиб бериш вазифасини бажариб, бошқа асосий ускуналарга қўшимча сифатида фойдаланилади. Ишчи кучини ва вақтни тежашга ёрдам беради

Техник параметрлар

 

Озонли тозалаш ускунаси

 

Кўплаб мева ва сабзавотлар таркибида (асосан пўстида) организм учун зарарли бўлган пестисид ва нитрат каби моддалар бўлади. Сабзавотлар одатий сув билан ювилганда уларнинг фақатгина 10-30% қисми тозаланади. Озонлаш ускунаси еса мева ва сабзавотларни (помидорларни ҳам албатта) барча зарарли моддалар ва микроблардан тўлиқ тозалайди ҳамда маҳсулотни узоқроқ вақт сақланишига хизмат қилади. Бу ускунадан мева ва сабзавотларни сақлаш учун ҳам фойдаланиш мумкин. 
   

Тозалаш ускунаси

 
Тозалаш ускунаси озонли тозалаш ускунасидан сўнг мева ва сабзавотларни сув орқали ювиб махсус ускуналар орқали "Вертикал майдаловчи" ускунага юборади.

Техник параметрлар 

Вертикал майдаловчи ускуна

 
Вертикал майдалаш ускунаси юмалоқ маҳсулотларни (помидор) майдалаб уни ярим тайёр маҳсулот ҳолатига тайёрлайди. Тезлиги 2900р/мин

Техник параметрлар 

Гомогенизатор ускунаси

 
Бу ускунада ярим тайёр майдаланган помидорлар электр иситиш ёрдамида гомогенизация жараёнидан ўтади, яъни, улар бир хил массага етгунча аралаштирилади. Бир сўз билан буни “улкан миксер” деб атаса ҳам бўлади. Маҳсулот катта тезликда сентрафугали майдалаш орқали бир хилда тарқалади ва қоришади. Икки томонлама, ички ва ташқи айлантириш натижасида ҳеч қандай майда кўпикларсиз, силлиқ, бир хил кўринишдаги кетчуп тайёр бўлади.

Техник параметрлар

  

Сақловчи бак

 

Ушбу герметик, яни ҳаво ўтказмайдиган систерна зангламас металлдан ясалган бўлиб, тайёр бўлган маҳсулотни сақлаш учун фойдаланилади. Тўлиқ герметик хусусияти туфайли сақланаётган маҳсулотга ҳеч қандай ташқи моддаларнинг тушмаслигини таъминлайди ва суюқлик тоза ҳолда сақланади. систерна, махсус илмий дизайн асосида ишланган бўлиб, суюқлик остидаги чўкмаларни тутиб туради ва юқорига кўтармайди. Бу еса маҳсулот сифатини яна ҳам оширади.

Техник параметрлар

 

Ротор насос

 

Техник параметрлар

 

Қуйиб бериш ускунаси

 

Ускуна суюқ маҳсулотларни қуйиб бериш учун мўлжалланган. Қуйиш ҳажми ва тезлигини ўзгартириш имконияти мавжуд.  

Техник параметрлар

 






Обратный звонок
Написать на e-mail