Омадсизликка қандай муносабатда бўлиш керак? Қандай қилиб ғолиб бўлиш мумкин?


Қай даражада истеъдодли, ақлли ва омадли еканлигингизнинг умуман аҳамияти йўқ. Ҳамма вақт режангизда кўзланмаган нимадир содир бўлиши мумкин. Aйтайлик, асабга тегувчи майда муваффақияцизликлар, дунёни кўзга тор кўрсатиб қўювчи мағлубиятлар, жиддий тортишувлар. Ҳаммасининг эҳтимоли бор, тўғри эмасми? Бироқ булардан олинган тажриба ва сабоқлар доимий ғалабаларга қараганда ҳам қимматлироқ, фойдалироқ бўлади. Ишонаверинг. Ҳамма ишларимиз рисоладагидек кетиб турса, омадимиз чопиб, кетма-кет муваффақиятларга эришаверсак, анча бўшашиб қоламиз. Ҳушёрликни бўшаштирамиз, интилмай қўямиз ва ҳаракатларимиз ҳам сустлашади. Омад тўлқинлари узра сузар эканмиз, ҳамма вақт гўё шундай бўладигандек туюлади. 
 
Бироқ омад ўзгарувчан бўлади. Узоқ вақт омма эътиборида бўлган ва кейин тубсиз жарга қулаган афсонавий спортчиларни, машҳур юлдузларни ва улкан компанияларни эсланг. Улар кечагина омад чўққисида эди, бугун излаб кўринг-чи, улар қайерда экан? Омадсизлик омадга қараганда ҳам фойдали бўлиши мумкин. Омад бўшаштиради ва ҳушёрликни пасайтиради. Бу пайтда ҳаёт ва рақобат мизғиб турмайди-ку, жадал ҳаракатда бўлади-ку. Омадсизлик тажрибамизни оширади, имконият ва мотивация беради. 
 
Ҳаётдаги муваффақияцизликка қандай муносабатда бўлиш керак? 
 
“Ғалабани нишонлаш – бу ажойиб, бироқ мағлубиятдан сабоқ олиш беқиёсдир”, Билл Гейц

1. Муваффақияцизликни ўзингиздан ва ўз шахсингиздан ажратиб олинг


Севганингиз юз ўгирдими, университетга кира олмадингизми, ишингизни йўқотдингизми, суҳбатдан ўтолмадингизми? Ҳар биримиз бундай муаммога йўлиқишимиз мумкин. Одам бундай вазиятларда омадсизман, ялқовман, бўшашганман, деб ўз-ўзини қийнай бошлайди. Ҳеч нарсани еплолмайман, енди атрофимдагилар нима дейишади, деб ўйлаб, азият чекади. Ўзига бўлган ишончни йўқотади. 
Муваффақияцизликни ҳамма бошидан ўтказади. Бу еса сизнинг шахсиятингиз ёки қобилиятингизга тааллуқли ҳеч нарсани билдирмайди. Омадсизликка қандай муносабат билдириш мумкин? Муваффақияцизликни ўзингиздан ва шахсиятингиздан ажратиб олинг. Ютқаздингизми? Бу сиз бефойда одам еканлигингизни билдирмайди, аксинча, жуда ҳам зарур инсон еканлигингизни англатади. Ҳеч нарса қилмайдиган одамгина хато қилмайди, муваффақияцизликка учрамайди. Сиз еса таваккал қилдингиз, синаб кўрдингиз. 

2. Омадсизлик ва ютқазишдан сабоқ олинг.

“Aниқ хато – бизга ҳеч нарса ўргатмаган хато”, кашфиётчи ва Форд Мотор Cомпанй асосчиси Генри Форд. 

Омадсизлик қайғуришга арзимайди. Муҳими ундан сабоқ олиш. Нима учун бу ҳолат юзага келгани борасида жиддий ўйлаб кўринг. Бироқ бу ўринда гап омадсизликда емас, балки ўзимизнинг йетарли даражада тайёр бўлмаганлигимиздадир. Aгар ҳамма нарсани омадсизликка йўяверсак қайта ва қайта муваффақияцизликка юз тутаверамиз.

Нима учун имтиҳондан йиқиламиз? Гап мутлақо омадда эмас. Муваффақиятли топшириш учун яхшироқ ўқиш зарур эди. Нима учун ким биландир муросамиз келишмайди? Демак, керакли одамни тўғри танламаганмиз ва ўзимизни зарур даражада тутолмаганмиз. Хоҳлаган ишимизга нима учун қабул қилишмади? Шунчаки, кўпроқ билим, тажриба ва кўникма керак эди. Ютқазишлар ҳамма вақт қайсидир сабаб асосида юзага чиқади. Ундан қандай сабоқ олиш ва хулоса чиқариш мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўринг. Нимани ўрганиш, нимани тушуниш ва нима қилиш керак? Келажакдаги муваффақиятнинг гарови – бу тушуниш, англаш ва олдинги муваффақияцизлик сабабини тўғрилаш. 
 
Омадсизлик ҳушёр тортишга, бизни қамраб олган аҳмоқгарчиликларни силкитиб ташлаб, теран фикрлашга кўмаклашади. Худди муздек сув уйқусираб турган одамни тетиклаштирганидек. Омадсизлик – бу ниманидир яхши томонга ўзгартириш учун мотивация. Aқл билан иш кўриб, енгни шимариб мақсад сари юришга етаклайди.

3. Омадсизликдан кейин яна режаланг 

“Омадсизликлар – бу муваффақият сари йўл кўрсаткичлардир”, британиялик ёзувчи Клайв Стейплс Люис. 

Ютқазмаган одамлардан қандай фарқингиз бор? Улар битта омадсизликка иккита муваффақият билан жавоб қайтаришади. Уларда одамни ақллироқ ва донороқ қиладиган тажриба йўқ. Омадсизлик бизни тетиклаштиради, ҳушёр торттиради ва ўз стратегиямизни теранроқ фикр билан қайта кўриб чиқишга ундайди. Омадсизлик бизни янги вариантлар, янги имкониятлар излашга, ажойиб вазиятларни ушлаб қолишга мажбур қилади. Омадсизлик аввалги хатоларимизни такрорламаслик имконини беради. 

Омадсизликка қандай муносабат билдириш мумкин? Қўлни ювиб, қўлтиққа урмасдан уйғонишга, ҳамма нарсага бир хилда қарамасдан, мулоҳаза юритганча иш бошлашга ундайди у. Муваффақияцизликка учраганингиздан кейин дастлаб нимани ва қачон амалга оширишни исташингиз акс етган жайдари режа тузиб олинг. Ундан кейин ҳар бирини алоҳида деталлаштиринг. Шу асосда келажакдаги стратегиянгизни ишлаб чиқинг. Нимани, қандай қилиб ва қачон амалга оширасиз, ҳар бирини жиддий изоҳланг. 
 
Гоҳида режанинг ҳамма нозик қирраларини тушуниш, аниқлик киритиш қийинроқ бўлади. Бундан қўрқманг. Мақсад сари йўналтирадиган, ёрдам берадиган ва биринчи бўлиб бошлаш маъқул кўринган 5та вазифа хусусида ўйлаб кўринг. Тезда ишга киришиш мумкин бўлганини танланг. Иш жараёнида вазиятни тушуниш ойдинлашиб бораверади. Янги имкониятлар пайдо бўлади. Ҳаракатга яраша сиз ўйламаган, ҳисобга олмаган ва ҳатто умид қилинмаган жойдан келади улар. Ҳеч бўлмаса фойдали ва зарур ниманидир қилинг. Бу истиқболдаги ғалабангиз сари дастлабки қадам бўлади. 

4. Қатъиятли ва сабрли бўлинг. 

“Энг катта таваккал – таваккалдан воз кечишдир. Ўзгарувчан дунёда таваккал қилмаган одамга ютқазиш кафолатланган”, Марк Цукерберг. 

Ҳар сафар ютқазиб қўйганимиздан кейин қайта бошлашдан қўрқиб турамиз. Бироқ қўрқувнинг ўзи омадсизликнинг ўзидан-да кўпроқ зарар етказади. Эҳтиёткорлик, эътиборли ва ҳисоб-китобли бўлиш – бу меъёр ҳисобланади. Бироқ кичик таваккалдан хавотирланиб қўрқиш – ёмон. Яхшиси синаб кўринг ва вақти-вақти билан ютқазишга сабр қилинг. Бу фақат хаёлга берилиб, мутлақо ҳаракатсиз ўтиргандан минг чандон афзал-ку.

Болаларнинг бир ўйинчоғи бор. Устма-уст қўйилган икки думалоқ шарга ўхшаш одамча. Ётқизсангиз ҳам туриб олаверади. Ҳеч қанақасига ётқизиб бўлмайди. Уни “неваляшка” дейишади. Худди ана шу неваляшка каби бўлинг. Ҳатто Қақнус қуш ҳам янгидан, яна-да чиройлироқ, яна-да кучлироқ бўлиб туғилиш учун ёниб, кул бўлар екан. Ҳамма вақт айрим таваккаллар бўладики, уларсиз ғалабага еришиб бўлмайди, улар ғалабани таъминлайди.

Тасаввур қилинг, кўчадан бир қиз кетиб боряпти. Сизга жуда ҳам маъқул келди у. Бироқ унга яқин бориб, танишиб олмасангиз, эҳтимол, бир умрлик орзуингиз бўлган бахтни қўлдан чиқарган бўларсиз. Ёки, агар суҳбатга киришни таваккал қилмасангиз, ҳеч қачон янги, ажойиб ишга эга бўлолмайсиз. Янги-янги нарсаларни ўрганишни бошланг ва муҳим ишни амалга оширишга таваккал қилинг. Aгар ўша ишни таваккал қилиб бошламасангиз, сиз учун ютқазиш кафолатланади. 

Омадсизликка қандай муносабат билдириш керак? Табассум билан, албатта. Майли, бироз хомушроқ бўлсин. Сиз ҳаракат қилдингиз, аммо “ўхшамади”. Омадсизлик – бу муваффақият сари илк қадам, мақсадни амалга ошириш – охирги қадам. Гоҳида омадсизликка йўлиқишнинг асосий сабаби сизнинг ҳали муваффақиятга тайёр бўлмаслигингиздир. Aммо кейинги сафар ҳаммаси бошқача бўлади. 

Қачон ният ва мақсадга етмай қолиш мумкин? Aгар ҳар тарафлама ўйлаб, режалаб, бор кучни тўплаб, таваккал қилинмаса. Фақат олдинга ҳаракат қилиш асносидагина инсоннинг бор имкониятлари намоён бўла бошлайди. Таслим бўлишми ёки олға ҳаракатми? Бу сизнинг ҳаётингиз ва сизнинг танловингиз. Бу фақат ўзингизга боғлиқ.


manba: xabardor.uz
Обратный звонок
Написать на e-mail