МДФ эшиклар ишлаб чиқариш линияси

25 000 - 50 000 $

Aвваллари қўли гул усталар қилган ишлардан ҳайратга тушар эдик, ҳозирга келиб уста ҳунармандларимиз ўз меҳнатини енгиллатиш билан бирга, уни сифатли қилиш учун замонавий техналогияларга мурожаат қилмоқдалар. Замонавий ускуналар сизнинг ишингизни сифатли, бехато ва ўз муддатида қилишингизни кафолатлайди. Бир кўришда мураккаб кўринган ушбу ускуналарни бошқариш еса унчалик қийин иш эмас. Ускуналаримиз компютерлашган бошқарув тизимига эга бўлиб, бошланғич кўникмалар билан сизларни таништириб қўямиз. Ёғоч эшикларни кун сайин алюминий профилдан қилинган ҳамда МДФ эшиклар эгаллаб бормоқда. Бундай шароитда сизда ҳам ушбу бизнесни йўлга қўйиш орқали яхшигина пул ишлаб олиш имкони бор. МДФ панеллар тайёр ҳолатда сотилади ва уларни керакли ўлчамда кесиб олиб, унга мижозга маъқул келадиган нақш туширилади, иссиқ пресс ёрдамида қаватлар бир бирига мустаҳкамланади, маҳсулот лакланади ҳамда охирги босқичда унга қулф ўрнатиш учун тешикчалар очилади. Ишлаб чиқариш жараёни бир қарашда оддий кўрингани билан яхши маҳсулот ишлаб чиқариш сиздан яхшигина дизайнерлик қобилиятини ва меҳрни талаб етади. Биз таклиф қиладиган ускуналар ёрдамида сиз мураккаб бўлмаган мебеллар ясашни ҳам йўлга қўйишингиз мумкин. Бугун EXIM CHINA сиз тадбиркорларга “МДФ ешиклар ишлаб чиқариш линияси ”ни тақдим етади.


 

Ушбу МДФ эшиклар ишлаб чиқариш линияси 5 қисм ва ускуналардан ташкил топган

1) Икки аррали кесиш ускунаси

2) Ровер ускунаси (Нақш ўювчи)

3) Гидравлик иссиқ пресс ускунаси 

4) Чанг ва қипиғ сўриш ва олиш ускунаси

5) Эшик учун қулф ўрнини очиш ускунаси


 

   Даставвал биз ишни МДФ панелни керакли ўлчамда кесишдан бошлаймиз. Бу биз учун буюртма қилган ёки харидорлар талабидан келиб чиққан ҳолда ишни бажарамиз ва ҳар бир вилоят харидорларида ўлчамлар турлича бўлади. Бунинг учун бизга икки аррали кесиш ускунаси керак бўлади. Икки аррали кесиш ускунаси маҳсулотни четини учирмасдан, бир хил текисликда кесиб беради, бунинг учун олдинги кичик арра тезлиги юқори бўлганлиги учун маҳсулот сифатли чиқади.

1) Икки аррали кесиш ускунаси

 

Техник Параметрлар



Video


   МДФ панелимизни эшик учун керакли бўлган ўлчамда кесиб олгандан сўнг, уларга турли хилдаги мижоз талабига мос нақшлар билан безашга тўғри келади. Aгар мижозингиз ойнали эшикларни хохлашса, уларни ҳам қилишни имкони бор. Ровер ускунасини ишлатадиган устадан асосий талаб у Autocad дастуридан фойдаланиш бўйича кўникмага эга бўлгани яхши. 
 

2) Ровер ускунаси (Нақш ўювчи)

 

Техник Параметрлар

 

   МДФ эшик учун асос ясалиб сўнг шу асоснинг икки юзаси МДФ билан қопланади ва асос билан туташган қисмлар яхшилаб елимлангач иссиқ юзали гидравлик пресслаш ускунаси ёрдамида мустаҳкамланади. Бу жараёнда ҳеч қандай мих ва бошқа мустаҳкамловчи воситалардан фойдаланилмайди, шу сабабли маҳсулотимиз сифатли бўлиб чиқади.

 
   


Video

3) Гидравлик иссиқ пресс ускуна

Техник Параметрлар

    Ушбу ёрдамчи ускуна ишлаб чиқариш цехимизга ортиқча чиқиндилар чиқишидан ҳамда ускуналаримиз бехато ишлаши учун зарур ҳисобланади. Ускунани ишлаш жараёни бирмуча содда ишланган болиб махсус қопларга чиқиндини йиғади, иш якунлангач уни тозалаб қайта қўясиз. 


Video

4) Чанг ва қипиғ сўриш ва олиш ускунаси

 

Техник Параметрлар


Video

5) Эшик учун қулф ўрнини очиш ускунаси

 

Техник Параметрлар


 


Video


   Ишлар якунига етгач эшикларимизни бўёқ ҳамда лаклар ёрдамида яхшилаб бўяб олиш лозим бўлади. Бу жараёнда сизга ҳаво компрессори зарур бўлади. Компрессорларни маҳаллий бозордан топиш қийин бўлмаганлиги сабабли уни линия таркибига киритмадик. 


Обратный звонок
Написать на e-mail