Қадимги Хитой ҳақида қизиқарли фактлар

Ҳозирги кунгача қадимги Хитой ҳақида кўгина қизиқарли фактлар йетиб келган. Улар замонавий инсонларни лол қолдириб, шу билан бирга илҳомлантириб келмоқда. Бу маълумотларнинг қиймати баландлиги сўзсиз муҳимдир, чунки улар инсониятнинг асл тарихини ўзида сақлаб келмоқда.

 Қўзиқорин – қадимги хитойликларнинг энг севимли маҳсулотидир.



Ҳужжатдаги далилларга қараганда, хитойликлар ўз рационига қўзиқоринни 3000 йил олдин киритишган. Севимли егулик сифатида қўзиқоринлар кам сонли хитойликлар рационига киритилган.


Дунёдаги биричи календар - хитойларники.

Ой календари м.а. 2000-йилларда яратилган. У ўз ичига 12 та буржни олади, бирта оддий сиклнинг давомийлиги еса 60 йилга тенг.


Хитойликлар аждарҳоларни меҳрибон ҳайвонлар деб қабул қилишган.

Бошқа халқларнинг эътиқодига қарамасдан, Қадимги Хитойда дракон ҳурматга сазовор мавжудот сифатида қабул қилинган. Унга афсоналарда доимо мусбат мавжудот сифатида қаралган. Ушбу фикр ҳозирги кунгача сақланиб келинмоқда.


Қадимги Хитойнинг энг кенг тарқалган тимсоли бу - қушлар.


Хитойда энг ҳурматга сазовор учта қуш тури бор. Булар қақнус, лайлак ва ўрдаклар. Қақнус императорлик кучни ва ҳукмни англатади. Лайлак – узоқ умрни. Ўрдаклар – ер ва хотиннинг бир-бирга садоқатини ва оилани. Бу белгилар бошқаларидан кўпроқ кийим ва идиш-товоқларда акс еттирилган.


Хитойликларда гаремлар бор бўлган.


Қадимги Хитойда кўп хотинлилик кенг тарқалган бўлган. Бой хитойликлар гаремларга ега бўлишган, чунки улар шунга яраша харажатларни қоплай олиш имкониятига ега бўлганлар. Императорлар гаремларида юзлаб аёллар яшаган.


 Қадимги Хитой мифологияси бўйича ойна – бу уй қўриқчиси ҳисобланарди.


Бу предмет қора кучлардан уйни ҳимоя қилган. Унга ҳурмат билан муносабатда бўлишган ва баланд ўринларга кўтаришган. Шу билан бирга, ойна инсон келажагини кўрсатади, деган афсона ҳам бўлган.


Калиграфия – Хитой маънавиятини ёритадиган услуб.

Хитойликлар ишонишганки, иероглифларни ёзиш пайтида инсон ўзини-ўзи ривожлантириш жараёнини босиб ўтган ва аҳлоқий хислатларни туғдирган. Лекин каллиграфия билан фақат бой одамларгина шуғуллана олган, яъни ҳукмдорлар ёки баланд табақали одамлар.


Осилувч
ан кўприклар – қадимги хитойликларнинг кашфиёти.


Ҳақиқатдан ҳам осилувчан кўприклар Қадимги Хитойда ўйлаб топилган. Бу каби иншоотнинг биринчи пайдо бўлиши милодий 25 йилларга бориб тақалади. Бу хитой муҳандисларининг яна бир оригинал қурилиши еди.
Обратный звонок
Написать на e-mail