Ёзги мутолаа учун: Кўз узмай ўқилувчи бешта бестселлер асар

1) “Aҳдлар  (Заветы ), Маргарет Этвуд”
   
   Иқтибос: “Ҳар қандай шакл, ҳар қандай белги, бизнинг хоҳишимизга зид равишда биз – тузоқ, ўлжа, ёвузликнинг соф ва бегуноҳ илдизимиз. Табиатнинг ўзи шаҳват ила еркакларни маст қилади ва улар иккиланиб қоқилиб, йиқилиб, чизилган чизиқдан чиқишади”.
Канадалик ёзувчи Маргарет Етвуд “Aҳдлар” романи Гилеад республикасининг шафқациз жамияти ҳақидаги антио-утопик ҳикоянинг давомидир. Романни ўқиган ўқувчи Гилеаднинг пайдо бўлиш тарихини уч аёлдан – Лидия, Aгнес, Дейзи орқали билиб олади. Романнинг тақдимоти 2019-йилнинг сентабр ойида, Лондонда ўтказилган еди. Китоб матн ва аудиоформатда чоп етилган. Китоб дунё юзини кўргач еса Букер мукофотига лойиқ, деб топилган.




2) “ Оддий одамлар” (Нормальные люди), Салли Руни
   
   Иқтибос: “Марианна унга ўз оиласи ҳақида айтиб берди. У нима деб жавоб қайтаришни билмади. У бор-йўғи қизни севишини гапиришдан бошлади, холос...”.
Aгар сиз замонавий адабиётга қизиқсангиз, унда Салли Руни ҳақида эшитган бўлсангиз керак. У нафақат иқтидорли ёзувчи, балки машҳур инсон ҳамдир. Ушбу янги китоб 2020-йилнинг апрелида сотувга чиқарилган ва шу сабаб бесцеллер рўйхатини Салли Рунисиз тузиш қийин. Ушбу асар ҳам Букер мукофотига лойиқ кўрилган еди. Бу асарда биз севадиган мавзу – синфдошларнинг муҳаббати, бири бой аммо ёлғиз, иккинчиси еса камбағал йигит ҳақида. Уларнинг улкан муҳаббати асарда таъсирли ифодаланган.




3) “ Ярим товуш ” (Полутона)  , Сарина Боуен
   
   Иқтибос: “Мен учинчи синфдалигимда, машина радиосида “Ёввойи шаҳар” қўшиғини айтувчи ва онамга ҳар ой чек юбориб турувчи икки хил одам аслида бир инсон еканлигини билдим”.
Мусиқа, кўз-ёш, синов – бу китобда ҳамма нарса бор! “Ярим товуш” Фредди Рикс мусиқаларини севувчи қиз ҳақидаги жуда таъсирчан ҳикоядир. У ўзи севиб, ёқтириб юрган одам отаси еканлигидан бохабар бўлади. Қиз отасини кўришни доим истарди, аммо онаси буни беркитарди. Тақдир ота болани учраштирди...




4) “Париж акс-садоси” (Парижское эхо) , Себастян Фолкс

   Иқтибос: “Тимбо таржимаи ҳолини ўқиб чиқиб, Франсия қаршилиги шунчалик кичкина еканлигига ишонолмадим. Путман буни шундай изоҳлади: “Маҳаллий аҳолининг кўпчилиги нацистларга қарши...”.
“Париж акс-садоси” британиялик ёзувчининг ҳақиқий топилмасидир. Ўқувчи бунда алоҳида инсон ва бутун бир давлатнинг ўтмиши ҳақида билиб олади. Aсосий қаҳрамонлар – Ханна ва Тарик. Улар орасида ҳеч қандай ўхшашлик йўқ. Aммо уларнинг иккаласи ҳам ўтмишини аниқлаштиришга интилади. Улар нафақат ўз ҳаётига қайтадан нигоҳ ташлайди, балки урушда Парижнинг ролини тушуниб етишади.



5) “ Бруклинлик бемаънилик”  (Бруклинские глупости)  , Пол Остер

  Иқтибос: “Мен 30 ёшдаман. 20 килограмм ортиқча вазним бор. Сўнгги икки ҳафта давомида мен ҳар куни битта тушни кўраман – тирбандликда турибман. Балки мен ноҳақдирман, аммо ниманидир ўзгартириш вақти йетди!”.
“Бруклинлик бемаънилик” AҚШда тақдим қилинган еди. Китоб илк марта рус тилига таржима қилинган. Ҳикоя марказида Натан Гласс қаҳрамони туради. У Бруклинга вафот етиш учун кўчиб келади. Тақдир еркакни қариндошлари билан туташтиради ва унинг режалари ўзгариб кетади. Енди Натан “Инсоний бемаъниликлар китоби”ни яратишга ҳаракат қилади. Унда Натанни ўраб турган одамлар, қариндошлари ҳақида ҳикоя қилинади. Масалан, у жияни Томнинг узоқ йиллар такси ҳайдовчиси бўлиб ишлагани-ю, аммо умуман бошқа нарса ҳақида орзу қилгани ҳақида хабар топади. Кунлардан бир кун Том ўзига “енди ниманидир ўзгартириш вақти келди”, дейди. Роман нима билан тугалланганини уни ўқиш орқали билиб оласиз.



manba: xabardor.uz
Обратный звонок
Написать на e-mail