Ишлаб чиқариш — жамиятнинг яшаши ва тараққий этиши учун зарур

Ишлаб чиқариш — жамиятнинг яшаши ва тараққий етиши учун зарур бўлган моддий бойликлар (турли иқтисодий маҳсулотлар)ни яратиш жараёни; ишлаб чиқариш омилларини истеъмол ва инвестициялар учун мўлжалланган товарлар ва хизматларга айлантириш. Ишлаб чиқариш инсон ҳаётининг табиий шароити ва бошқа фаолият турларининг моддий асосидан иборат. Кишилик жамияти тараққиётининг ҳамма босқичларида ишлаб чиқариш зарур. Унинг мазмунини меҳнат жараёни белгилайди. Ишлаб чиқариш жараёни 3 элемент — меҳнат, меҳнат ашёлари ва меҳнат воситалари бўлишини тақозо етади. Ижтимоий ишлаб чиқариш ишлаб чиқариш воситалари ишлаб чиқариш ва истеъмол буюмлари ишлаб чиқаришдан ташкил тоипади. Бу бўлимларнинг ҳар бири кўплаб хўжалик тармоқларидан иборат бўлиб, уларда турли ишлаб чиқариш воситалари ва истеъмол буюмлари яратилади. Биринчи бўлимнинг иккинчи бўлимга нисбатан устунлиги кенгайтирилган такрор Ишлаб чиқариш иқтисодий қонунининг ифодасидир. Ишлаб чиқариш фақат маҳсулот ишлаб чиқаришдан иборат бўлмай, балки тақсимот, айирбошлаш ва истеъмолни ўз ичига олади. Ишлаб чиқаришнинг ривожланиши, аввало, ишлаб чиқариш қуролларининг ўзгариши ва мукаммаллашишидан бошланади. Ишлаб чиқаришнинг ривожланиши жамият ҳамма аъзоларининг фаровонлигини мунтазам ошира бориш ва ҳар томонлама ривожлантиришга имкон беради.
Обратный звонок
Написать на e-mail