Полипропилен қоплар ишлаб чиқариш линияси

Барчамизга маълумки ҳар қандай маҳсулот ҳозирги даврда қадоқланиб сотилмоқда. Жумладан, қурилиш моллари, хўжалик ҳаётимизда фойдаланиладиган ун, шакар, макарон, гуруч ва шу каби маҳсулотларни ўраб қадоқлаб беришда полипропилен қопга талаб анчагина юқори. Юртимизда иқтисод жадал ривожланиб бораётгани сабабли, юқоридаги маҳсулотларга талаб ҳам ортмоқда.

Ушбу линияда тўрт босқичдан иборат бўлиб қоп ишлаб чиқариш учун иш жараёни босқичма босқич амалга оширилади:

- Биринчи босқичда майда гранулаларни эритиб тўқиш учун ип ишлаб чиқарилади;
Иккинчи босқичда эса ишлаб чиқарилган ипни ғалтакларга ўралади;
- Учинчи босқичда ип ўралган ғалтакларни махсус ғалтак ўрнатгичга териб чиқиб тўқув ускунасига улаб қўйилади ва шу холатда қоп тўқиш жараёни бошланади;
- Тўртинчи босқичда тўқилган қопни пастки қисмини тикиб қўйилади.

Ушбу ишлаб чиқариш линияси ҳақида кўпроқ маълумот учун бизга мурожаат қилинг.


Обратный звонок
Написать на e-mail