Целлофан пакет ишлаб чиқариш линияси

32500 $

Сизларга Exim China компанияси ҳозирги кунда кенг кўламда фойдаланилаётган маҳсулот учун ишлатиладиган пластик пакетлар ишлаб чиқаришни тавсия этади. Ҳукуматимиз томонидан жорий қилинган қарорга кўра 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб сотувчиларга маҳсулот сотиб олган харидорларга бепул полиэтилен пакетларни тақдим етиш тақиқланди. 
 

   Бундан ташқари, сотиб олинаётган маҳсулотлар нархига пакетлар қийматини қўшиш ёки уларни тан нархидан паст нархларда сотиш ҳам тақиқланди. Давлат экология қўмитасига манфаатдор вазирлик ва идоралар билан бирга хориж тажрибаси ва жамоатчилик муҳокамасини ҳисобга олиб, 2020 йилнинг 1 январига қадар фойдаланиш хусусиятини йўқотганидан сўнг атроф-муҳитга зарар етказадиган, ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган товарлар гуруҳига экологик йиғимни жорий қилиш юзасидан асосланган таклифлар киритиш вазифаси топширилган.

 

Юқоридаги фикрларни ўқиб кўпчиликда пластик пакетлар йўқ бўлиш арафасида деган фикр келган бўлиши мумкин, лекин бу унчалик ҳам тўғри эмас. Ҳозирда пластик маҳсулотларни қайта ишлаш кенг тарзда авж олган палла, ҳамда жуда юпқа бўлган пластик пакетларни қайта ишлаш бирмунча қийин ва уларни қайта ишлаш ўзини оқламаганлиги боис қалинроқ яъни 40 микронли пластик пакетларни қайта аишлаш бирмунча осонлашади дейишимиз мумкин. 


Биз бугун тақдим этадиган қуйидаги целлофан пакет ишлаб чиқариш линияси 2 та асосий ва 3та қўшимча ускуналардан ташкил топган:

1) Плёнка экструдер ускунаси. 

2)  2 хил рангли принтер.

3)Пакет кесиш ускунаси.

4)Ярим автомат пресс ускунаси.

5) Пакетни қайта ишлаш ва гранула ишлаб чиқариш ускунаси. 

1-босқич плёнка экструдер ускунаси

Ушбу плёнка экструдер ускунаси қиздириб пуфлаш орқали гранулани плёнка холатига келтиради. Таййер плёнка қалиглиги 00.6-0.10 (мм) ва плёнка кенглиги 200-600(мм) ни ташкил қилади. Мижознинг таййер целефон пакет қалинлиги талабларигп қараб ускуна параметрлари ўзгариши мумкин.

 

Экструдер цилиндр ва винли азотланган сифатли қотишма пўлатдан ясалган бўлиб коррозияга чидамли ва мустаҳкам ҳисобланади. Ускуна хомашё сифатида PE/HDPE/LDPE/LLDPE/ қайта ишланган PE гранулалардан фойдалана олади.

 


www.eximchina.uz



2-босқич  2 хил рангли принтер (ихтиёрий)

2 хил рагли принтернинг бошқа притнерлардан фарқи бир вақтда маҳсулотни икки томонига тасвирни тушира олади. Озиқ овқат, супермаркет, кийим кечак, ва бренд дўконлар учун пакетрларга идеал ранг ва тасвир тушира олади. Савдо сотиқдаги кичик детал бўлсада хар кандай мижознинг эътиборини жалб қилиши мумкин.
 

Келинг яхшиси ушбу принтернинг асосий афзалликларини санаб ўтсак: 
1) Оддий ва осон ишлаш тизим, енгил печатлаш.
2) Босиб чиқариш талаблари автоматик тарзда.
3) Сиёҳларни автоматик тарзда аралаштириш мумкин.
4) 360 градуслик узлуксиз босиб чиқариш.
5) Ўзгарувчан частотали тезликни тартибга солиш тугмалари.



www.eximchina.uz


 

Агар сиз фақатгина қуйи расмдаги вакетларни ишлаб чиқармоқчи бўлсангиз, унда сизга 2хил рангли принтелар керак бўлмайди.


 

3-босқич пакет кесиш ва рулонлаш ускунаси

Пакет кесиш ускунаси универсал бўлиб биз сизга тавсия қиладиган моделимиз ҳам қопча шаклида ҳам 2 томони ёпиқ ҳолатдаги маҳсулот чиқариш учун мўджалланган. Бунда сиз харидорларнинг кўпроқ талабини бажариш имконига ега бўласиз. Макаорн маҳсулотлари, туз ва шунга ўхшаш маҳсулотлар қадоқлашда бир томонида очиқ бўлган қопчалардан фойдаланилади. 

Биз тавсия берган кесиш ускунаси кўп функциялик ва автомат бўлиб, униниг давомига қолган ускуналарни қўшиш орқали ишчи кучи тежаш мумкин. Оғирлиги 1300кг бўлган кесиш ускунаси дақиқасиша 240-480та пакет ишлаб чиқариши мумкин. 

www.eximchina.uz


 
 Кесиш ускунаси чиққан таййер пакетлар асосан чиқиндиларни солиш учун ишлатилади. Агар чиз чиқиндилар учун целефон пакет ишлаб чиқариш бизнеси йўлга қўймоқчи бўлсангиз ушбу юқоридаги ускуналар қифоя қилади.
 

4-босқич ярим автомат пресс ускунаси (ихтиёрий)

Ярим автомат пресс ускунаси 10тонналик гидравлик пресс кучига эга.  Бир прессда 50-70 донасини бир вақтни ўзида ясаб беради. Ҳаммага тушунарли бўлиши учун айтиб ўтамиз бизнинг халқ тилимизда майка пакетлар номи билан машҳур пакетларимиз даставвал иккала учи ҳам ёпилган ҳолатда бўлади. Ва таййер пакетлар қуйидагича кўринишда бўлади.
 


www.eximchina.uz



10 тонна босимлик ярим афтомат пресс ускунаси учун бир ишчи керак бўлади, мижоз талабига биноан автомат пресс ускунасини хам еткази берамиз.
 


Охирги босқич пакетни қайта ишлаш ва гранула ишлаб чиқариш (ихтиёрий)

Хозирги кунда грануланиниг нархи кескин ошиб кетганлиги сабабли пакетни қайта ишлаш ва гранула ишлаб чиқариш ускунасини тавсия қиламиз. Бизга маълумки асосан кесилган пакетлар ва экструдердан чиқган бази бир чиқинди пакетлар ташлаб юборилади,  ушбу ускуна орқали эса умумий линиянинг ишлаб чиқариш самарадорлиги кескин ошади. Ишлаб чиқариш хажмига қараб мижоз бир босқичли ёки икки босқичли танлаши мумкин.


www.eximchina.uz



 


 

Обратный звонок
Написать на e-mail