Тўқув (Жемфер, палто, болалар кийимлари) ишлаб чиқариш линияси

18000 $

Бугунги кунда Ўзбекистонда енгил саноат миллий иқтисодиётнинг стратегик муҳим ва жадал ривожланаётган тармоқларидан биридир. Янги ишлаб чиқариш технологияларини жорий этиш, самарали бошқариш билан бирга юқори самарали, замонавий асбоб-ускуналар фойдаланиш, саноат ишлаб чиқариш саноати корхоналари юксак меҳнат унумдорлигини, ўсишини таъминлайди.

   Республикамиз узоқ вақт фақат пахта толаси экспорт қилиш билангина чекланган эди, ҳозир нафақат пахта толаси етказиб берувчи сифатида, балки тўқимачилик маҳсулотлари, айниқса, тайёр маҳсулот экспортчиси сифатида глобал тўқимачилик бозорининг етакчи ўрнини олиш учун чексиз имкониятлар бор. Бугунги кунда республикамиз ҳудудида тўқилган маҳсулотларга ички бозорда ҳам талаб жуда юқори. Шундай экан сўнгги йилларда юртимиз ҳудудига четдан (Туркия, Хитой, Россия) тўқилган маҳсулотлар импорти ошганлигини кўришимиз мумкин. Бунинг асл сабаби сифатида биз юртимиз тадбиркорлари орасида ушбу соҳа кенг тарқалмаганлигида деб билдик.  Exim China компанияси сиз азизларга ҳозирда жуда сердаромад соҳалардан бири бўлган тайёр маҳсулот тўқувчи ускуналар эътиборингизга ҳавола этишдан мамнунмиз. Сиз тадбиркорлигингизни бошлаш учун талаб этиладиган баъзи кузатишлар бор.

 

   Ушбу тавсия этадиган линиямизда асосий ишни тўқув ускунаси бажариб беради. Маҳсулот учун аввал дизайн киритилади. Aгар сиз танлаган дизайн ускуна хотирасида бўлмаса уни махсус дастур ёрдамида чизиш лозим бўлади. Дизайн чизиш хизмати ҳам бизда мавжуд бўлиб битта ўртача мураккабликдаги либос учун 50-70$ ни ташкил қилади. Ускуна бошқарув панелини жуда тушунарли деб бўлмайди, шунинг учун технолог ёрдамида уни яхшилаб ўрганиб олишни маслаҳат берамиз. Сизга тавсия этадиган ихчам линиямизга 2 киши етарли ҳисобланади. Маҳсулот учун иплар (Туркия, Хитой) топишда бизнинг компаниямиз сизларга тўлиқ хизмат кўрсатади. Иплар сифати ва таркибига кўра 3-5$/кг атрофида


Тўқув ускунаси 

Тўқув ускунаси исталган турдаги дизайнларни қабул қилишга мосланган бўлиб, агар сизнинг дизайнингизда ранглар сони кўп бўлса бу тезликни сезиларли пасайишига олиб келади. Юқоридаги техник параметрдаги ускуна ёрдамида сиз бир суткада 35-50 дона тайёр маҳсулот ишлаб чиқара оласиз. Ускуна ёрдамида сиз ҳар хил нақшлар ва ёзувларни иплар ёрдамида тўқиш жараёнида тушириш имконига эга бўласиз. Aгар сизда етарли маблағ бўлса, у ҳолда кўпроқ ускуналар билан иш бошлаган маъқул. Сабаби сизда таклиф этиладиган маҳсулотлар тури кўпроқ бўлади ва бозорга тезроқ кирасиз.
 



 
Ёқа қисмини улаб бериш ускунаси

Ушбу қисм ярим тайёр маҳсулотга яъни тўқилган маҳсулотимиз учун алоҳда қилиб тўқиб олинган ёқа қисмини асосий қисмга улаб бериш учун хизмат қилади. асосан айлана шаклли қисмлар учун ишлатиш мақсадга мувофиқ.

 



 

Чоклар учун махсус оверлок

Оверлок ускунаси бизнинг тўқилган маҳсулотларимизни бир бирига улаш учун хизмат қилади. Бу ишни махсус оверлок ёрдамида қилишни маслаҳат берамиз, сабаби юқори сифат ва чоклар танага ботмайдиган бўлиши лозим. Сизга маълумки иш жараёнида тўқиб чиқарилган маҳсулот алоҳида қисмларга бўлиб тўқиб олинади. Масалан енг қисми, ёқа қисми, орқа ва олд қисмларга бўлинади. Бу ҳолатда қисмлар бирлаштирилиб яхлит маҳсулот ҳолига келтирилади.







 

Обратный звонок
Написать на e-mail